locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. Сурхон - Бухоро ўйини ҳақида

Ўзаро беллашувларда бухороликлар 55 очкони қўлга киритган. Термизликлар эса бу кўрсаткич 34 очкони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. Сурхон - Бухоро
photo: Buxoro fk

Бухоро жамоаси Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турини сафарда “Сурхон” клубига қарши майдонга тушади. Миллий чемпионатлар тарихида мазкур жамоалар шу кунга қадар жами 32 бор тўқнаш келишган.

Ўзаро ўйинларнинг 16 тасида Бухоро ғалаба қозонган. 9 баҳсда эса “тўлпорлар”нинг қўли баланд келган. 7 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 51-29 жамоамиз фойдасига.

Ўзаро беллашувларда бухороликлар 55 очкони қўлга киритган. Термизликлар эса бу кўрсаткич 34 очкони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз “Сурхон” - “Бухоро” беллашуви 4-апрель 19:15 да “Сурхон” аренада бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг