Суперлига. \"Шўртан\" иродали тарзда \"Сурхон\"дан устун келди
Фото: Шуртан ПФК
Суперлига 13-турида "Шўртан" Ғузорда "Сурхон"ни қабул қилди.
Элдор Мойлиев бошқараётган жамоа иродали тарзда рақибини мағлубиятга учратди, - 2:1.
Дастлаб Ҳумоюн Шербўтаев термизликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффус олдидан Ғанишер Қодиров мувозатни тиклади.
“Шўртан”нинг ғалаба голи Аброр Тошқўзиев ҳисобига ёзилди. Меҳмонлар учрашувни бир киши кам ҳолатда якунлади.
Шу тариқа, ғузорликлар очколари сонини 9тага етказиб, 15-ўриндаги “Бухоро”га етиб олди.
Суперлига. 13-тур
“Шўртан” 2:1 “Сурхон”
Голлар: Ҳумоюн Шербўтаев, 7 (0:1), Ғанишер Қодиров, 45+4 (1:1), Аброр Тошқўзиев, 65 (2:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист