Суперлига, Про лига ҳамда Биринчи лигада фаолият олиб борувчи ҳакамлар назоратчилари ўқув жараёнида иштирок этмоқда
Ушбу жараён ҳакамлар назоратчиларининг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда мусобақаларнинг адолатли ва юқори савияда ўтказилишини таъминлашга қаратилган.
photo: UzFHM
Миллий футбол марказида Суперлига, Про лига ҳамда Биринчи лигада фаолият олиб борувчи ҳакамлар назоратчилари янги мавсум олдидан ташкил этилган ўқув жараёнида иштирок этмоқда.
Мазкур ўқув машғулотлари давомида ҳакамлик фаолиятини баҳолаш мезонлари, ўйин жараёнидаги муҳим ҳолатларни таҳлил қилиш, регламент талаблари, шунингдек, янги мавсумда ҳакамлик тизимига оид жорий этиладиган янгиликлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Ушбу жараён ҳакамлар назоратчиларининг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда мусобақаларнинг адолатли ва юқори савияда ўтказилишини таъминлашга қаратилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор