locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. Превью. “Сурхон” – “Машъал”

“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Сурхон”да  бу кўрсаткич 4:2.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. Превью. “Сурхон” – “Машъал”
PHOTO: Mash'al FK

Суперлиганинг 22-турида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув расмийлари

Термизда бўлиб ўтадиган “Сурхон” - " Машъал " учрашувини Никита Мустафин бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Самандаров ва Амал Султоновлар ёрдам беришади. Захира ҳаками Севдияр Хамрақулов. Ҳакамлар Бахтиёр Тагаев назорат қилади. Учрашув комиссари Шерзод Ражабов.

Ўзаро ўйинлар

“Машъал” ва “Сурхон” шу кунгача чемпионат баҳсларида 15 марта тўқнаш келган. Уларнинг 6 тасида " Машъал ", 4 тасида " Сурхон " ютуққа эришган. 5 ўйин дуранг билан якунланган. Муборакликлар рақиб дарвозасини 18 бор ишғол қилган бўлсалар, термизликлар эса 17 гол урган. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 23, “Сурхон” эса 17 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган.

“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Сурхон”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг