locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига плей-оффи. «Қўқон-1912» «Хоразм»ни пенальтилар сериясида енгиб, лигада жон сақлаб қолди

Футбол лотареясида эса "Қўқон-1912" 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб лигада қолиш вазифасини уддалади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Суперлига плей-оффи. «Қўқон-1912» «Хоразм»ни пенальтилар сериясида енгиб, лигада жон сақлаб қолди
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Суперлигада қолиш учун “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилди.

Ўйиннинг 11-дақиқасида "Хоразм" футболчиси Азизибек Аҳроров гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 71-дақиқасида Аброр Каримов гол уриб мувозанатни тиклади 1:1. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади ва учрашув қўшимча бўлиблар билан давом эттирилди.

Кўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади ҳамда жамоалар пенальтилар сериясига мурожат қилди. Футбол лотареясида эса "Қўқон-1912" 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб лигада қолиш вазифасини уддалади.

Суперлига. Плей-офф

Қўқон-1912 - Хоразм - 1:1. Пенальтилар сериясида - 5:4

Голлар: Азизжон Аҳроров 10, - 0:1. Аброр Каримов 71, - 1:1 (Муҳаммаданас Ҳасанов).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг