Суперлига плей-офф. «Хоразм» «Бухоро» билан ўйинда камбэк амалга ошириб, Суперлигада қолди
Урганчликлар камбэк амалга оширди.
Фото: Хоразм ПФК
Суперлиганинг плей-офф босқичи доирасида "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб, 36-дақиқада мезбонлар футболчиси Билол Туплиев ҳисобни очди. Аммо меҳмонлар футболчиси Аброр Хўсинов 73-дақиқада ўйинда мувозанатни тиклади. 82-дақиқада эса Темур Исмаилов жамоасининг ғалаба голини киритди.
Шу тариқа, "Хоразм" Суперлиганинг келаси мавсумида иштирок этса, "Бухоро" эса Про лигада иккинчи ўринни олган "Орол" билан ўтиш баҳсида иштирок этади.
Суперлига. Плей-офф ўйини.
Бухоро – Хоразм 1:2
Голлар: Билол Туплиев, 36 (1:0), Аброр Хўсинов, 73 (1:1), Темур Исмаилов, 82 (1:2)
Розикжон Султонмуродов
Журналист