locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Пахтакор» «Сурхон» билан баҳсда 90+1-дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

"Шерлар" пешқадамга айлана олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Пахтакор» «Сурхон» билан баҳсда 90+1-дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди
Фото: Сурхон ПФК

Суперлига 11-турида “Сурхон” Термизда “Пахтакор”ни қабул қилди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Баҳсда ҳисоб 42-дақиқада Суннатилла Абдуллажонов томонидан очилди.

90+1-дақиқада захирадан майдонга тушган Шаҳзод Азмиддинов бурчак зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди.

Бу ўйиндан сўнг “Сурхон” очколарини 12 тага етказиб, 12-ўринга кўтарилди. “Пахтакор” эса пешқадамлик имкониятидан фойдалана олмади ва 26 очко билан 2-поғонада қолди.

Суперлига. 11-тур
Сурхон — Пахтакор 1:1
Голлар: Абдуллажонов 42 — Азмиддинов 90+1

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг