Суперлига. «Пахтакор» сафарда «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Суперлига 20-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви якунланди. Баҳсда "шерлар" 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Тошкентликлар сафида Башар Ресан дубль қайд этди (4, 31), Достонбек Ҳамдамов (89), Брайан Риаскос (2:5) ва Ҳожимат Эркинов (90+5) биттадан гол урган бўлса, Эржан Токотаев (42) ўз дарвозасига битта тўп киритиб юборди.
"Андижон" сафида Исмоил Акинаде (70) ва Абдураҳмон Абдуллаев (84) жавоб голларини киритишди.
"Шерлар" сафида Ҳожиакбар Алижонов 65-дақиқада қизил карточка олди. Мезбонлардан Шерзод Азмиддинов 90+8-дақиқада майдондан четлатилди.
"Пахтакор" 36 очко билан 5-ўринга чиқиб олди. "Андижон" 21 очко билан 11-поғонада.
Суперлига. 20-тур
“Андижон” – “Пахтакор” 2:6
Голлар: Башар Ресан, 4 (0:1), Башар Ресан, 31 (0:2), Эржан Токотаев, 42 автогол (0:3), Исмоил Акинаде, 70 (1:3), Абдураҳмон Абдуллаев, 84 (2:3), Достонбек Ҳамдамов 89 (2:4), Браян Риаскос, 90+2 (2:5), Ҳожимат Эркинов, 90+5 (2:6)