locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Қўқон-1912»да йил сарҳисоби

Баҳром Ҳайдаров Суперлига турларида жами 29 нафар футболчидан фойдаланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Қўқон-1912»да йил сарҳисоби
Фото: Қўқон-1912 ПФК

"Қўқон-1912" жамоаси жорий мавсум Суперлигада 34 очко тўплади ва турнир жадвалининг 12-поғонасида якунлади.

Ўтиш ўйинида жамоамиз "Хоразм"га қарши баҳс олиб борди ва пенальтилар сериясида рақибларини мағлуб этиб, Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди. Якунланган мавсумда Баҳром Ҳайдаров Суперлига турларида жами 29 нафар футболчидан фойдаланди.

Майдонда энг кўп Азизхон Исақов ҳаракат қилди. Дарвозабонимиз жорий мавсум 29 та учрашувни тўлиқ ўтказди ва жами 2610 дақиқа ҳаракат қилди. Дарвозабонимиздан кейин энг кўп майдонда Шаҳзод Акрамов (2166 дақиқа) ва Муҳаммаданас Ҳасанов (2152 дақиқа) ҳаракат қилишган.

Жамоамиз сафида энг кўп голни бир йўлда тўрт нафар футболчи киритган. Муҳаммаданас Ҳасанов, Жавоҳир Ҳусанов, Клейди Даци ва Жасур Холто'раев Суперлигада 3 тадан гол уриб, жамоамиз тўпурарлари бўлишди.

Футболчиларимиз орасида энг кўп голли узатмаларни Муҳаммаданас Ҳасанов амалга оширган. Ярим ҳимоячи жами 4 марта шерикларига ассистлик қилган. Ундан кейинги ўринлардан Жавоҳир Ҳусанов ва Абдуғафур Ҳайдаров жой олишди. Ҳар икки футболчининг ҳисобига 2 тадан ассист бор.

Жорий мавсум жамоамиз сафида энг кўп сариқ карточкани Шаҳзод Акрамов олган. У жами 5 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган. Жасур Ёқубовнинг ҳисобигаги сариқлар сони эса 4 тани ташкил қилиб, у Акрамовдан сўнг энг кўп сариқ олган футболчи ҳисобланади.

Яна уч нафар футболчимиз ўтган Суперлига баҳсларида қизил карточка олишган. Улар - Иқбол Маликжонов, Ҳусниддин Ғофуров ва Муҳаммаданас Ҳасанов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг