locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Қўқон-1912» ўз майдонида «Сурхон»ни мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Қўқон-1912» ўз майдонида «Сурхон»ни мағлуб этди
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Ўзбекистон чемпионатида 19-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

“Қўқон-1912” клуби Қўқонда “Сурхон”ни қабул қилди. Ўйин 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди.

Дастлаб 7-дақиқада Клейд Даци пенальтидан ҳисобни очди. 90+3-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов 2-гол муаллифига айланди. Бу эса қўқонлик футболчиларги кетма-кет иккинчи ғалабани келтирди.

Натижада Баҳром Ҳайдаров шогирдлари очколари сонини 18 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилди. “Сурхон” 23 очко билан 8-поғонада қолди.

Суперлига. 19-тур

“Қўқон-1912” 2:0 “Сурхон”

Голлар: Клейд Даци 7 пен, Жавоҳир Ҳусанов 90+3

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг