locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. ОКМК «Локомотив» устидан иродали ғалабага эришиб, 6-ўринга кўтарилди

Ўйинда жами 3 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. ОКМК «Локомотив» устидан иродали ғалабага эришиб, 6-ўринга кўтарилди
Фото: Локомотив ПФК

Ўзбекистон Суперлигаси 10-тур доирасида ОКМК футбол клуби ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди. Ўйин 2:1 ҳисобида Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда дастлаб «Локомотив» футболчилари ҳисобни очди. Сардор Мирзаев гол муаллифига айланди. Кейинчалик Аваз Мамасолиев мувозанатни тиклади. Ўйин охирларида Нодирбек Абдураззоқов кончиларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа ОКМК очколари сонини 15 тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. «Локомотив» эса 14 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Суперлига. 10-тур
ОКМК — Локомотив 2:1
27 апрел. Олмалиқ. "ОКМК СМ" стадиони
Голлар: Аваз Ўлмасалиев (72), Нодир Абдураззоқов (90) — Сардор Мирзаев (52).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг