locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Нефтчи»ўз майдонида «Насаф»ни мағлуб этди

Фарғоналиклар пешқадамга айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Нефтчи»ўз майдонида «Насаф»ни мағлуб этди
Фото: Нефтчи ПФК

Суперлиганинг 8-турида Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида «Нефтчи» ва «Насаф» ўртасидаги марказий учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Шиддатли ва курашларга бой баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 17-дақиқада мезбонлар ҳисобни очди. Кейинчалик Бобур Абдухолиқов эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди — 1:1.

63-дақиқада Жамшид Искандеров пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди — 2:1.

Шу тариқа, «Нефтчи» ўз майдонида муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 21 тага етказиб, жадвалда пешқадамга айланди. "Насаф" эса 12 очко билан 6-поғонада қолди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур
«Нефтчи» — «Насаф» 2:1 (1:1)
Голлар: Йован Жокич 17 (1:0), Бобур Абдухолиқов, 45+4 (1:1), Жамшид Искандеров 63, пен. (2:1)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг