locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. \"Навбаҳор\" ўз майдонида ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди

Олмалиқликлар қаторасига учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида ОКМКни мағлуб этди
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон чемпионати 13-турининг марказий ўйинида Наманганда “Навбаҳор” клуби ОКМКни қабул қилди.

Ўйин 3:0 ҳисобида “лочинлар”нинг ғалабаси билан якунланди. 6-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очди. 35-дақиқада Гилерме Гедеш “Навбаҳор”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Сўнгги гол 90+6-дақиқада Педро ҳисобига ёзилди.

Олмалиқ клуби кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади, икки мағлубиятни қабул қилиб олди.

Шу тариқа, Сергей Лушан жамоасининг очколари сони 23тага етди. ОКМК 24 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда қолди.

Суперлига. 13-тур

“Навбаҳор” 2:0 ОКМК

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев, 6 (1:0), Гилерме Гедеш, 35 (2:0), Педро, 90+6 (3:0)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг