locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Навбаҳор» - «Бунёдкор». Ўзаро беллашувларда ким устун?

Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 77 очко, “Навбаҳор” эса 38 очкони қўлга киритган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Навбаҳор» - «Бунёдкор». Ўзаро беллашувларда ким устун?
Фото: Бунёдкор ПФК

"Навбаҳор" Ўзбекистон Суперлигаси 17-тури доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилади.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ушбу жамоалар ўзаро 41 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 23 тасида “Бунёдкор” “лочинлар”ни мағлубиятга учратган. “Навбаҳор” эса 10 та ўйинда ғалаба қозонган. Саккизта учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 75:44, “қалдирғочлар” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 77 очко, “Навбаҳор” эса 38 очкони қўлга киритган.

Ушбу клубларнинг ўзаро беллашувларидаги энг йирик ҳисоблар 2009 ва 2023 йилларда кузатилган.2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда “қалдирғочлар” 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, 2023 йили “лочинлар” пойтахтимиздан 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди.

Мазкур жамоалар иштирокидаги Наманганда бўлиб ўтган 20 та ўйиннинг 8 тасида мезбонлар, яна 8 тасида эса меҳмонлар зафар қучишган. Тўртта учрашувда эса ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати – 30:24, “Бунёдкор” фойдасига.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг