Суперлига. «Насаф» Жиззахда уч очкога эга бўлди
Фото: Сўғдиёна ПФК
Ўзбекистон чемпионати 16-турида “Насаф” сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнади.
Қизиқарли кечган баҳсда “аждарлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳусайн Норчаев дастлаб ҳисобни очди. Отабек Аҳадов биринчи бўлим охирида автогол соҳибига айланди. Иккинчи бўлимда Рубен Ҳебай собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
Бу ғалабадан сўнг “аждарлар” 36 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 1-поғонасини банд этган. “Бўрилар” эса 16 очко билан 11-ўриндан жой олган.
Суперлига. 16-тур. 2 август
Сўғдиёна — Насаф 1:2
Голлар: Ҳебай 58 — Норчаев 6, Аҳадов 27 (автогол).
Баҳром Бобонов
Редактор