Суперлига. \"Насаф\" ўз майдонида \"Қизилқум\"ни тор-мор келтирди
Фото: UzPFL
Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" баҳси якунланди.
Учрашувда катта устунликка эришган “аждарлар” 4:0 ҳисобида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Голларга Мурод Раҳматов, Ҳусаин Норчаев, Ойбек Бозоров ва Рубин Хебайлар муаллифлик қилди.
Натижада, қаршиликлар очколарини 17 тага етказди ва турнир жадвалида етакчига айланиб олди.
Суперлига. 7-тур
“Насаф” 4:0 “Қизилқум”
Голлар: Раҳматов 46, Норчаев 53, Бозоров 67, Ҳебай 79 (пен).
Розикжон Султонмуродов
Журналист