Суперлига. «Насаф» ўз майдонида «Андижон» билан дуранг ўйнади
Фото: Насаф ПФК
Ўзбекистон чемпионатида 17-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.
Қаршида “Насаф” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди. Мазкур баҳсда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Қаршиликлар сафида ягона гол муаллифи Ойбек Бозоров бўлди. Андижон клубининг ягона голи эса Дамир Темиров номига қайд этилди.
Бу натижадан сўнг “аждарлар” 37 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 1-поғонасини банд этган. Максим Шацких жамоаси эса 21 очко билан 8-ўриндан жой олган.
Суперлига. 17-тур. 7 август
“Насаф” 1:1 “Андижон”
Голлар: Бозоров 60 — Темиров 5.
Розикжон Султонмуродов
Журналист