locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Насаф» ва «Навбахор» учрашувида дуранг қайд этилди

12-тур ўйинлари 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Насаф» ва «Навбахор» учрашувида дуранг қайд этилди
Фото: Насаф ФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган сўнгги учрашув якунланди. “Насаф” Зомин шаҳридаги “Зомин” стадионида “Навбахор” билан ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Ушбу натижадан сўнг “Навбахор” 20 очко билан турнир жадвалида 4-поғонани эгаллаб турибди. Темур Кападзе бошқарувидаги жамоа ўзаро учрашувдаги мағлубият сабабли 20 очкога эга “Бухоро”дан (3-ўрин) орқада бормоқда. “Насаф” эса 14 очко билан 9-ўринга жойлашган.

Суперлигада узоқ муддатли танаффус юзага келади. Турнир 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг давом эттирилади.

Ўзбекистон Суперлигаси, 11-тур

“Насаф” — “Навбахор” 0:0

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг