locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Насаф» 90+3-дақиқада пенальтидан гол уриб, «Қизилқум»ни мағлуб этди

Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда муҳим ғалабага эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Насаф» 90+3-дақиқада пенальтидан гол уриб, «Қизилқум»ни мағлуб этди
Фото: Насаф ПФК

Суперлига 22-турининг сўнгги баҳсида “Қизилқум” Навоийда “Насаф”га қарши майдонга тушди.

Беллашувда ҳар иккала жамоада ҳам қатор вазиятлар юзага келганига қарамай, ҳисоб 90+3-дақиқада очилди.

Драган Черан пенальтини аниқ амалга ошириб, “аждарлар”га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, “Насаф” очколари сонини 49 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. “Қизилқум” эса 25 очко билан 8-поғонада қолди.

Суперлига. 22-тур

“Қизилқум” 0:1 “Насаф”

Гол: Драган Черан 90+3 пен.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг