Суперлига. \"Машъал\" Ғузорда \"Қизилқум\" билан муроса кўчасини танлади
Фото: Машал ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 9-турида “Машъал” Ғузорда “Қизилқум”ни қабул қилди.
Беллашувда жанговар дуранг қайд этилди. Муборакликлардан Ҳумоюн Муртозаев, меҳмонлардан Ален Машович дублга эришди.
Ҳар икки жамоа ҳисобида 11 очкодан бор. “Қизилқум” тўплар нисбатига кўра, 9-ўринда бормоқда.
Суперлига. 9-тур
“Машъал” 2:2 “Қизилқум”
Голлар: Ҳумоюн Муртозаев (21, 72) — Ален Машович (54, 67).
Розикжон Султонмуродов
Журналист