locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Локомотив» сафарда «Динамо»дан устун келди, Абдухолиқов дубль қайд этди

Самарқанддаги баҳсда 3 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Локомотив» сафарда «Динамо»дан устун келди, Абдухолиқов дубль қайд этди
Фото: Локомотив ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Динамо” — “Локомотив” ўйини ўз якунига етди.

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионда кечган баҳсда “Локомотив” меҳмонда “Динамо” устидан зафар қучди, - 2:1. Темурхўжа Абдухолиқов дублга эришди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Локомотив” 11 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда қолди. “Динамо” эса 7 очко билан 11-поғонада бормоқда.

“Динамо” 18 апрель куни 8-тур доирасида “Пахтакор” майдонига сафар қилса, “Локомотив” 17 апрель куни “Навбаҳор”ни қабул қилади.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур

“Динамо” — “Локомотив” 1:2

Голлар: 0:1 — Абдухолиқов (34), 0:2 — Абдухолиқов (41), 1:2 — Амонов (61).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг