Суперлига. «Локомотив» меҳмонда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
Беллашувда жами 5 та гол урилди.
Фото: Локомотив ПФК
Ўзбекистон чемпионати 23-турида “Локомотив” Зоминда “Сўғдиёна”га қарши беллашиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
29-дақиқада Беҳруз Асқаров мезбонларни олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада Сардор Мирзаев «Локомотив»ни олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада Люпчо Дориев ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Бироқ 81-дақиқада Шодиёр Шодибоев меҳмонларга ғалаба келтирган голни урди.
Ушбу натижадан сўнг «Локомотив» 38 очко билан 5-ўринга кўтарилди. «Сўғдиёна» эса 28 очко билан 11-ўринда қолди.
Суперлига. 23-тур
Сўғдиёна — Локомотив 2:3
Голлар: Асқаров 29, Дориев 68 — Абдухолиқов 34, Мирзаев 48, Шодибоев 81.