locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Қизилқум» - «Сурхон» баҳсида ғолиб аниқланмади

Турнинг сўнгги икки учрашуви 11 октябрь куни ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Қизилқум» - «Сурхон» баҳсида ғолиб аниқланмади
Фото: Сурхон ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тури доирасида "Қизилқум" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилди.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа рақиб дарвозаси олдида вазиятлар яратган бўлса-да, ҳисобни очишнинг уддасидан чиқа олмади. Якунда баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугади.

Шу тариқа, "Қизилқум" 23 та ўйиндан кейин очколари сонини 30 тага етказиб, турнир жадвалида 10-ўринда қолди. "Сурхон" эса 27 очко билан 12-поғонада жойлашди.

Турнинг сўнгги икки учрашуви 11 октябрь куни ўтказилади. ОКМК "Навбаҳор"ни, "Сўғдиёна" эса "Локомотив"ни қабул қилади. Ҳар икки баҳс соат 16:00 да бошланади.

Суперлига, 23-тур

“Қизилқум” – “Сурхон” 0:0

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг