locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. Икки киши кўп бўлиб ўйнаган “Сурхон” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

4 апрель куни суперлиганинг 4 тури доирасида Қўқоннинг “Қўқон 1912” жамоаси сафарда Термизнинг “Сурхон” жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 37 дақиқасида “Сурхон” футболчиси Муҳаммадали Абдураҳмонов баҳсдаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимда ушбу ҳисоб сақланиб қолди. Ўйиннинг 52 дақиқасида “Қўқон 1912” футболчиси Ҳусниддин Ғофуров ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Бир киши кам ўйнашига қарамасдан катта иштиёқ билан ҳаракат қилган водийликлар 74 дақиқага келиб ҳисобдаги фарқни тенглаштирди. Муросасиз қаршиликнинг 80 дақиқасига келиб бу сафар қўқонликлар ўйинчиси Муҳаммаданас Ҳасанов қизил карточка олиб, жамоасининг қолган вақт давомида икки киши кам бўлиб ҳаракатланишига мажбур қилди.

Майдондаги устунликдан унумли фойдаланган “Сурхон” футболчилари Диёр Рамазонов ҳамда Асадбек Каримовлар учрашувдаги тўхталишларга қўшиб берилган учинчи ва еттинчи дақиқаларда рақиб дарвозасига тўп киритиб термизликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шундай қилиб, “Қўқон 1912” “Сурхон” майдонидан мағлубият билан ортга қайтадиган бўлди, термизликлар эса мавсумдаги илк ғалабасини мухлислар кўз ўнгида нишонлади

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг