Суперлига. «Динамо» Ҳожимирзаевнинг ягона голи эвазига ОКМКни қабул қилди
Фото: Динамо ПФК
Суперлига 19-турида “Динамо” клуби Самарқандда ОКМКни қабул қилди.
Учрашув 1:0 ҳисобида самарқандлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ягона гол 47-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаев томонидан киритилди. Бу ғалабадан сўнг самарқандликлар 37 очко билан 3-ўринга кўтарилди. Олмалиқ клуби 34 очко билан 4-поғонада қолди.
Суперлига. 19-тур
«Динамо» - ОКМК 1:0
Гол: Анваржон Ҳожимирзаев 47
Баҳром Бобонов
Редактор