Суперлига. «Динамо» қолдирилган ўйинда «Андижон»ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди
Вадим Абрамов самарқандликлар билан 100-учрашувини ўтказди.
Фото: Динамо ПФК
Суперлига 21-турининг қолдирилган баҳсида “Динамо” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Ойбек Ўрмонжонов ҳисобни очди. Танаффусдан Жумабоев иккинчи голни урди.
Қолаверса, ушбу баҳс Вадим Абрамовнинг самарқандликлар билан 100-учрашувини ўтказди.
Бу ғалабадан сўнг самарқандликлар очколар сонини 56 тага етказиб, 3-ўринга чиқиб олди. “Андижон” эса 29 очко билан 12-поғонада қолди.
Суперлига. 21-тур
Динамо – Андижон 2:0
Голлар: Ойбек Ўрмонжонов 27, Жалолиддин Жумабоев 55
Розикжон Султонмуродов
Журналист