locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Динамо» меҳмонда ОКМКдан устун келди

Фирдавс Абдураҳмонов ягона гол муаллифи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Динамо» меҳмонда ОКМКдан устун келди
Фото: ОКМК

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тури доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда ОКМК жамоаси ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилди.

Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйин меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол 50-дақиқада самарқандликлар ҳужумчиси Фирдавс Абдураҳмонов томонидан киритилди — 0:1.

Ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 25 тага етказиб олган “Динамо” турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. “ОКМК” эса 29 очко билан 5-поғонани банд этиб турибди.“ОКМК” 19-тур доирасида меҳмонда “Сурхон” билан баҳс олиб боради. “Динамо” эса Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўйнайди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 18-тур
ОКМК — “Динамо” 0:1
Гол
: 0:1 — Абдураҳмонов (50).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг