locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Динамо» бир киши кам бўлиб қолиб, ОКМК билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

"Динамо" 8 очко билан 13-ўринда, ОКМК 12 очко билан 9-поғонада.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Динамо» бир киши кам бўлиб қолиб, ОКМК билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди
Фото: Динамо ПФК

Суперлига 9-турида "Динамо" ўз майдонида ОКМКни қабул қилди. Баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ўйинда 2-дақиқадаёқ Санжар Қодирқулов ҳисобни очди. 21-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Салим Мустафоев тўғридан-тўғри қизил карточка олди. 31-дақиқада Жалолиддин Жумабоев жамоасининг иккинчи голини киритди.

Иккинчи бўлимда 53-дақиқада Азиз Ҳолмуродов орадаги фарқни қисқартирди, 89-дақиқада эса Урош Койич мезбонларга 1 очко келтирган голга муаллифлик қилди.

"Динамо" 8 очко билан 13-ўринда, ОКМК 12 очко билан 9-поғонада.

Суперлига. 9-тур
Динамо - ОКМК 2:2
Голлар: Аброр Каримов 1’ — автогол (1:0), Жалолиддин Жумабоев 31’ (2:0), Азиз Холмуродов 53’ (2:1), Урош Койич 88’ (2:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг