Суперлига давом эттирилиши олдида «Қизилқум» клуби учун махсус семинар ташкил қилинди
Уларни қўллаш тартиби ва мазмун-моҳияти иштирокчиларга батафсил тушунтириб ўтилди.
Фото: Қизилқум ПФК
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тажрибали мутахассиси Зокир Қодиров томонидан футболчилар ва мураббийлар штабига ўйин қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартишлар, ўйин темпини оширишга қаратилган янгиликлар ҳамда халқаро мусобақаларда қўлланилаётган замонавий ҳакамлик ёндашувлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, мазкур қоида ва ўзгартишларнинг келгусида Суперлига, Пролига, Биринчи лига ҳамда аёллар Олий лигаси учрашувларида ҳам амалиётга татбиқ этилиши, уларни қўллаш тартиби ва мазмун-моҳияти иштирокчиларга батафсил тушунтириб ўтилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист