Суперлига давом эттирилиши олдида «Бухоро» аъзолари учун ҳакамлик мавзусида махсус семинар ўтказилди.
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тажрибали инструктори Зокир Қодиров томонидан асосий жамоамиз, U-21, U-19 ҳамда аёллар жамоамиз аъзолари учун ўйин қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартишлар, ўйин темпини оширишга қаратилган янгиликлар ҳамда халқаро мусобақаларда қўлланилаётган замонавий ҳакамлик ёндашувлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, мазкур қоида ва ўзгартишларнинг келгусида Суперлига, Пролига, Биринчи лига ҳамда аёллар Олий лигаси учрашувларида ҳам амалиётга татбиқ этилиши, уларни қўллаш тартиби ва мазмун-мўҳияти иштирокчиларга батафсил тушунтирилмоқда.
Мазкур семинарлар ўйин қоидаларининг ягона талқинда қўлланилишини таъминлаш, футбол иштирокчиларининг қоидаларга оид билимларини мустаҳкамлаш ҳамда Суперлига, Пролига, Биринчи лига ва Аёллар олий лигаси учрашувларини юқори савияда ташкил этишга хизмат қилади.