Суперлига. «Бунёдкор» 90+3-дақиқада гол уриб, ғалабани илиб кетди
Фото: UzPFL
Ўзбекистон чемпионатининг 19-турида “Бунёдкор” клуби Тошкентда “Бухоро”ни қабул қилди.
Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди. Дастлаб 49-дақиқада Матия Кривокопич ҳисобги очди. 70-дақиқада Нажмиддин Нормуродов мувозанатни тиклади. Сўнгги дақиқаларда Амирбек Тўрақулов “қалдирғочлар”нинг ғалаба тўпини киритди.
Натижада “Бунёдкор” очколари сонини 34 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. “Бухоро” 14 очко билан 15-поғонада қолди.
Суперлига. 19-тур
“Бунёдкор” 1:1 “Бухоро”
Голлар: Матия Кривокопич, 49 (1:0), Нажмиддин Нормуродов, 70 автогол (1:1), Амирбек Тўрақулов, 90+3 (2:1)
Баҳром Бобонов
Редактор