locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Бухоро» ўз майдонида «Қизилқум»ни мағлуб этди

Ўйинда иккита гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Бухоро» ўз майдонида «Қизилқум»ни мағлуб этди
Фото: Бухоро ПФК

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган “ “Бухоро” — “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий “Бухоро” жамоаси 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Ҳисоб 21-дақиқада “Бухоро” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Рўзиев томонидан очилди. Танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади. 59-дақиқада уюштирилган тезкор қарши ҳужум натижасида Владимир Родич гол уриб, жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Мазкур ғалаба орқали “Бухоро” ўз ҳисобига муҳим 3 очкони ёздириб қўйди. Айни пайтда жамоа 13 очко билан Суперлиганинг онлайн турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. “Қизилқум” эса 6 очко билан 13-поғонани банд этган.

Ўзбекистон Суперлигаси, 6-тур

“Бухоро” — “Қизилқум” 2:0

Голлар: 2:0 — Рўзиев (21), 2:0 — Родич (59)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг