locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Бухоро» илк турда минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Ўзбекистон чемпионатида 1-тур ўйинлари старт олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Бухоро» илк турда минимал ҳисобда ғалаба қозонди
Фото: Бухоро ПФК

Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Баҳс 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди.

Учрашувдаги ҳисоб 9-дақиқада Шерзод Эсонов томонидан очилди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни 23 ёшли футболчи бош билан дарвозага киритиб, Ўзбекистон чемпионатининг 2026-йилги мавсуми илк голига муаллифлик қилди.

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашлар остида ўтди.

Шу тариқа, Суперлиганинг 1-туридаги илк учрашувда “Бухоро” минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.

Ўзбекистон Суперлигаси
1-тур
“Бухоро” — “Қўқон-1912” 1:0
Гол: 1:0 — Шерзод Эсонов (9)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг