locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Андижон» ўз майдонида ОКМКга ютқазиб қўйди

Бабаян жамоаси қаторасига 3-ўйинда мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Андижон» ўз майдонида ОКМКга ютқазиб қўйди
Фото: Андижон ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 7-турининг марказий ўйинида “Андижон” ўз майдонида ОКМКни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ўйиндаги ҳисоб 29-дақиқада “кончилар” ярим ҳимоячиси Нодир Абдураззоқов томонидан очилди. 36-дақиқада ОКМКнинг сербиялик ҳужумчиси Урош Кожич фарқни иккитага оширди.

86-дақиқада Иброҳим Йўлдошев андижонликларнинг ягона голини киритди.

Ушбу натижадан сўнг “Андижон” 6 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритган “ОКМК” эса 8 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур

“Андижон” — “ОКМК” 1:2

Голлар: 0:1 — Абдураззоқов (29), 0:2 — Кожич (36), 1:2 — Йўлдошев (86)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг