locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Андижон» меҳмонда «Хоразм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

“Андижон” 16 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасига кўтарилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Андижон» меҳмонда «Хоразм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Андижон ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган “Хоразм” — “Андижон” учрашуви якунланди. Учрашув 0:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Баҳс андижонликларнинг устунлиги остида ўтди. Ҳисоб 15-дақиқада “Андижон”нинг грузиялик ярим ҳимоячиси Александр Андроникашвили томонидан очилди. 20-дақиқада Ҳумоюнмирзо Иминов бурчак зарбасидан сўнг ташкил этилган комбинацияни голга айлантирди. 90+5-дақиқада Драган Черан жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Андижон” 16 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасига кўтарилди. “Хоразм” эса 13 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси, 11-тур

“Хоразм” — “Андижон” 0:3

Голлар: 0:1 — Андроникашвили (15), 0:2 — Иминов (20), 0:3 — Черан (90+5)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг