locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. \"Андижон\" илк бор пойтахтда \"Пахтакор\"ни мағлуб қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Суперлига бешинчи туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтган ушбу қарама-қаршиликда мухлислар жами бешта гол кўришди.

Дастлаб Дониёр Абдуманнопов иккинчи бўлимнинг 54 дақиқасида ҳисобни очиб, “бурғутлар”ни олдинга олиб чиқди. Рустам Турдимуродов 60 дақиқада ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Орадан етти дақиқа ўтиб, Игор Сергеев орадаги фарқни қисқартирди. 80 дақиқада Лука Ускокович андижонликларнинг яна икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишини таъминлаган бўлса, ўйин асосий вақти тугашига етти дақиқа қолганида “шерлар” футболчиси Башар Ресан тўп киритди ва якуий ҳисоб 2:3 кўринишига келди.

“Андижон” 26 йиллик танаффусдан сўнг яна Пахтакор дарвозасига 3 та тўп киритди ва ўз тарихида илк бор пойтахтда ғалабани нишонлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг