locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига ҳакамлари ёзги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда

Ёғин дастурига мувофиқ, ҳакамлар жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида белгиланган тест синовларини топширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига ҳакамлари ёзги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда
photo: UzFHM

Суперлига ҳакамлари ёзги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

Ёғин дастурига мувофиқ, ҳакамлар жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида белгиланган тест синовларини топширди. Шунингдек, психолог иштирокида машғулотлар ўтказилиб, учрашувлар давомида руҳий барқарорликни сақлаш, босим остида тўғри қарор қабул қилиш ва стрессни самарали бошқариш бўйича тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, ҳакамлар назарий ҳамда амалий машғулотларда иштирок этиб, ўйин қоидалари, турли ўйин вазиятларини таҳлил қилиш, VAR тизимидан самарали фойдаланиш, ҳакамлар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш ҳамда ҳакамлик амалиётига оид муҳим масалалар юзасидан ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамламоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг