locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига ҳакамлари ва ОАВ вакилларига ўйин қоидаларидаги янги ўзгаришлар тушунтирилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига ҳакамлари ва ОАВ вакилларига ўйин қоидаларидаги янги ўзгаришлар тушунтирилди
Фото: UzFHM

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Футбол ҳакамлари маркази томонидан 2025–2026-йилги мавсумнинг иккинчи даврасига тайёргарлик доирасида Суперлига ҳакамлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун махсус семинар ўтказилди.

Дастлаб ЎФА майдонида Суперлигада фаолият юритаётган ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича амалий машғулотларда иштирок этишди. Улар белгиланган нормативларни бажариб, жисмоний ҳолатини синовдан ўтказишди. Натижада назоратчилар ҳакамларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаб олди.

Куннинг иккинчи қисмида эса халқаро футбол қоидаларини белгиловчи ИФАБ томонидан тасдиқланган ўйин қоидаларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар — жумладан 3, 8, 9, 10, 12 ва 14-бандлардаги янгиликлар ҳакамлар, журналистлар, шарҳловчилар ва бошқа медиа вакилларига батафсил тушунтирилди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг