locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига ҳакамлари учун FIFAнинг VAR семинари бўлиб ўтади

20–24-феврал кунлари Миллий футбол марказида Суперлигада фаолият олиб бораётган ҳакамлар учун FIFAнинг VAR ўқув семинари ташкил этилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига ҳакамлари учун FIFAнинг VAR семинари бўлиб ўтади
photo: UzFHM

20–24-феврал кунлари Миллий футбол марказида Суперлигада фаолият олиб бораётган ҳакамлар учун FIFAнинг VAR ўқув семинари ташкил этилади.

Машғулотлар FIFA инструктори Фарҳод Абдуллаев раҳбарлигида ўтказилиб, иштирокчиларга VAR тизимининг амалий қўлланилиши, протоколлар, коммуникация жараёнлари ҳамда баҳсли вазиятларни таҳлил қилиш бўйича батафсил тушунчалар берилади.

Ўқув жараёни назарий машғулотлар билан бир қаторда амалий таҳлиллар ва симуляцион вазиятларни ҳам қамраб олади. Шунингдек, ҳакамлар вазиятларни ўйинларни бошқариш жараёнига яқин шароитда таҳлил қилиб, амалий машғулотларда ҳам фаол иштирок этади. Бу эса ҳакамларнинг ўйин давомида VARдан самарали фойдаланиш, тезкор ва аниқ қарор қабул қилиш кўникмаларини янада мустаҳкамлайди.

Мазкур семинар 2026-йилги Суперлига мавсуми старти олдидан ҳакамларимиз учун билим ва кўникмаларни янгилаш, шунингдек VAR билан ишлашда ягона ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг