locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига ҳакамлари учун бўлиб ўтган икки кунлик семинар якунланди

Машғулотлар давомида асосий эътибор ҳакамларнинг назарий билимларини мустаҳкамлашга қаратилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига ҳакамлари учун бўлиб ўтган икки кунлик семинар якунланди
photo: UzFHM

Ўзбекистон Суперлигаси ҳакамлари иштирокидаги икки кунлик ўқув-семинари бугун ўз ниҳоясига етди. Машғулотлар давомида асосий эътибор ҳакамларнинг назарий билимларини мустаҳкамлашга қаратилди. Хусусан, махсус аудитория машғулотларида ўтган баҳслардаги турли вазиятлар видео-таҳлил қилиниб, ўйин қоидаларидаги сўнгги ўзгаришлар атрофлича муҳокама қилинди.

Семинарнинг амалий қисмида ҳакамларнинг жисмоний ҳолатига алоҳида урғу берилди. Замонавий футбол талабларидан келиб чиқиб, ҳакамларнинг майдондаги чидамлилиги ва тезкор қарор қабул қилиш қобилияти махсус тестлар орқали синовдан ўтказилди. Якунда барча ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича белгиланган нормативларни муваффақиятли топшириб, чемпионатнинг навбатдаги учрашувларига шай эканликларини намоён этишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг