locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига 9–10-тур учрашувлари юзасидан таҳлил ўтказилди.

Муҳокамалар давомида ҳакамларнинг қарор қабул қилиш тезлиги, позиция танлаши ҳамда VAR билан боғлиқ жиҳатлар ҳам алоҳида эътиборга олинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига 9–10-тур учрашувлари юзасидан таҳлил ўтказилди.
photo: UzFHM

Zoom платформаси орқали ўтказилган навбатдаги йиғилишда Суперлигада фаолият олиб бораётган ҳакамлар иштирок этди. Унда сўнгги икки тур давомида кузатилган баҳсли эпизодлар, қарорлар аниқлиги ва ўйин бошқарувидаги муҳим жиҳатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Таҳлил жараёнини тажрибали инструкторлар Бобур Ҳайдаров, Валентин Коваленко ҳамда Жаҳонгир Саидовлар олиб бориб, ҳар бир вазият бўйича амалий ёндашувлар ва замонавий талқинлар асосида фикр билдиришди.

Муҳокамалар давомида ҳакамларнинг қарор қабул қилиш тезлиги, позиция танлаши ҳамда VAR билан боғлиқ жиҳатлар ҳам алоҳида эътиборга олинди. Айрим эпизодлар мисолида аниқ тавсиялар берилиб, келгуси ўйинлар учун муҳим хулосалар чиқарилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг