locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига 6-тур якунланди ва турнир жадвали билан танишинг

Суперлига 6-тур якунланди ва турнир жадвали билан танишинг
Фото: UzPFL

Ўзбекистон Суперлигасида 6-тур ўйинлари якунланди.

Тур давомида пешқадам ОКМК “Сўғдиёна”дан устун келди, - 3:2. “Бунёдкор” эса яна очко йўқотди. “Динамо” эса “Андижон” майдонида сўнгги дақиқаларда гол уриб, уч очкога эга бўлди.

“Насаф” эса яна ғалаба қозониб, турнинг 2-ўрнига чиқиб олди. Турнинг сенсацияси эса Фарғонада кузатилди. “Нефтчи” ўз майдонида “Пахтакор”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

6-тур натижалари:

Ушбу турдан сўнг ОКМК пешқадамликни давом эттирмоқда. “Насаф” эса 2-ўринни эгаллаган. Бу жамоаларни 2 очко бир-биридан ажратиб турибди. Учликни “Бунёдкор” 12 очко билан якунлаб бермоқда. “Шўртан” эса ҳамон ғалаба қозона олмай, турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Тур жадвали

Олмалиқдаги ўйинда дублга эришган “Сўғдиёна” ҳужумчиси Дориев тўпурарлар рўйхатида етакчиликни қўлга олди. Сергеев ҳам голлари сонини 4 тага етказиб, 2-ўринга чиқиб олди. Качорри эса икки турдан буён гол ура олмаяпти ва 3-ўринга тушиб қолди.

Тўпурарлар рўйхати:

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг