Суперлига 5-тури доирасидаги Сўғдиёна – Қўқон-1912 учрашуви Тошкент вилоятидаги Дўстлик стадионида бўлиб ўтади
Баҳс тақвимда белгилангандек, 2 апрел куни бўлиб ўтади.
photo: PFL
Хабарингиз бор, айни дамда Жиззахдаги Сўғдиёна стадионида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари якунланмаган.
Жамоа 5-турдаги уй учрашувини ўтказиш учун Тошкент вилоятидаги Дўстлик ўйингоҳи билан келишувга эришган ва бу борада Лигани хабардор қилган. Шу тариқа, 5-турдаги Қўқон-1912 клубига қарши баҳс айнан Дўстлик стадионида ўтказилишига келишиб олинди. Баҳс тақвимда белгилангандек, 2 апрел куни бўлиб ўтади.
Шунингдек, Насаф жамоаси ҳам Суперлига 5-туридаги Андижонга қарши уй учрашувини ўтказиш учун Динамо стадиони билан шартнома имзолаган. Учрашув тақвим бўйича 3 апрел куни бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор