locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига 30-тури доирасидаги \"Қизилқум\" — \"Шўртан\" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ берилди

Ушбу учрашувнинг 90+2-дақиқасида тўп майдон ташқарига чиққан вазият бўйича захира ҳаками Алишер Раҳимқулов бош ҳакамга қўшимча ахборот берган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига 30-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ берилди
photo: Qizilqum FK

Суперлига 30-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ

Ушбу учрашувнинг 90+2-дақиқасида тўп майдон ташқарига чиққан вазият бўйича захира ҳаками Алишер Раҳимқулов бош ҳакамга қўшимча ахборот берган. Захира ҳакамнинг “Красный аут?” деган маълумоти тўп кимдан чиққанини аниқлаштириш ва бош ҳакамга тўғри қарор қабул қилишда ёрдам бериш мақсадида айтилган. Бу — ўйин қоидаларига кўра рухсат этилган ва ҳакамлар бригадалари ўзаро ҳамкорлигининг одатий бир қисми ҳисобланади.

Бироқ ушбу ҳолат чоғида "Шўртан" жамоасининг 88-рақамли футболчиси ҳакамлар қарорини бевосита муҳокама қилишга уриниб, “қандай красный?” дея норозилик билдирган. Ўйин қоидаларига кўра, футболчининг ҳакамлар қарорини босим остига олиши ёки мунозарали шаклда аралашуви спорт этикаси ва интизом талабларига мос келмайди.

Вазиятнинг ўзи ва видеоёзувлар шуни кўрсатадики, захира ҳаками бош ҳакамга ўз вақтида тўғри маълумот берган, натижада якуний қарор қоидалар асосида қабул қилинган. Афсуски, мазкур эпизод айрим ОАВ вакиллари томонидан нотўғри талқин қилинган ҳамда ҳолатнинг асл мазмуни нотўғри ёритилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг