Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
Испания асосий фаворит сифатида кўрсатилмоқда.
Фото: ЎФА
Opta Analyst статистик портали дунё терма жамоаларининг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш имкониятларини баҳолади.
Унга кўра, Испания миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш имконияти энг юқори (17 фоиз).
Иккинчи ўринни Франция миллий жамоаси (14,1 фоиз) эгаллади. Учинчи ўринни суперкомпютер Англияга (11,8 фоиз) берди.
Тарихда биринчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоаси имкониятлари жуда паст баҳоланган – атиги 0,2 фоиз.

Розикжон Султонмуродов
Журналист