locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперкомпьютер Ўзбекистон — ДР Конго учрашуви ғолибини тахмин қилди

Учрашув бугун бўлиб ўтади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images
Opta суперкомпьютери Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган ДР Конго — Ўзбекистон учрашуви олдидан жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.

Унга кўра, алгоритм мазкур баҳс бўйича 25 мингта симуляция ўтказган. Натижаларга кўра, учрашувда ДР Конго терма жамоаси фаворит сифатида кўрсатилган.

Қайд этилишича, ДР Конгониг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимоли 48,9 фоизни ташкил қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг ғалаба қозониш имконияти эса 26,8 фоизга баҳоланган. Дуранг натижа эҳтимоли 24,3 фоиз деб кўрсатилган.

Ушбу ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Икки турдан сўнг ДР Конго терма жамоаси 1 очко билан “К” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон эса ҳали очко жамғара олмаган ва гуруҳда тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.

Маълумот учун, “К” гуруҳида айни пайтда Колумбия 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Португалия терма жамоаси эса 4 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.
Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг