locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперкомпьютер Испаниянинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Луис де ла Фуенте шогирдлари бош даъвогар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Opta Analyst ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида суперкомпьютернинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида Испания миллий терма жамоаси имкониятларига оид ҳисоботини эълон қилди.

Opta маълумотларига кўра, Испания бўлажак жаҳон биринчилигида ғолиб чиқишга асосий даъвогарлар рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Испанияликларнинг бош совринни қўлга киритиш имконияти 16,1 фоизга баҳоланган. Луис де ла Фуенте шогирдларининг финалга чиқиш эҳтимоли 25,6 фоизни, ярим финалга етиб бориши 39 фоизни, чорак финалга чиқиши эса 52,1 фоизни ташкил этмоқда.

Гуруҳ босқичида Испания терма жамоаси «H» квартетидан жой олган бўлиб, у ерда Кабо-Верде (15 июн), Саудия Арабистони (21 июн) ва Уругвай (27 июн) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатининг финал босқичида илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг