Суперкомпьютер Европа лигаси фаворитини аниқлади
Турнир келаси ҳафтада старт олади.
ФОТО: Getty images
Opta суперкомпьютери Европа Лигасининг навбатдаги мавсуми старт олади. Иштирокчиларнинг нуфузли клуб турнирида ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.
Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби мусобақанинг асосий фаворити ҳисобланади. Инглиз клубининг имкониятлари 21,6 фоизга баҳоланмоқда.
Рейтингнинг иккинчи поғонасидан "Рома" жой олган. Рим клубининг ғалаба қозониш эҳтимоли 12,8 фоизга тенг. Европа Лигаси фаворитлари учлигини АПЛнинг яна бир вакили - "Ноттингем Форест" 11,3 фоиз билан якунлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳисобланади. "Шпорлар" финалда "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист