Суперкомпютер «Эл-класико»да жамоалар имкониятини баҳолади
Opta ўз тахминларини билдирди.
ФОТО: Getty images
Эртага, 26 октябрь якшанба куни Испания Ла Лигаси 10-турида "Реал Мадрид" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтади.
Opta аналитик нашрининг мутахассислари суперкомпютер ёрдамида жамоаларнинг ушбу беллашувдаги муваффақият қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.
"Реал"нинг класикода ғалаба қозониш имконияти 45,3 фоизни ташкил этади. "Барселона"нинг имкониятлари 31,1 фоиз. Шунга кўра, дуранг эҳтимоли 23,6% дея баҳоланди.
Айни дамда, Испания чемпионатида "қироллик клуби" 24 очко билан биринчи ўринни, "кўк-анорранглилар" эса 22 очко билан иккинчи поғонани банд этиб туришибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист