Суперкомпьютер Бундеслигада ғолиб бўлиш учун жамоаларнинг имкониятларини баҳолади
Фото: Getty Images
"Бавария" - Бундеслигада ғолибликка асосий даъвогар.
Opta суперкомпьютери Германия чемпионатининг янги мавсумида 10 000 та симуляция ўтказди. 52,9 фоиз ҳолатда Мюнхен клуби биринчи ўринни эгаллаган.
Кейинги ўрин “Байер”га, кучли учлик “Боруссия Д” билан якунланган.
Чемпионлик учун фаворитларнинг дастлабки олтилиги қуйидагича:
1. «Бавария» – 52,9%;
2. «Байер» – 16,9%;
3. «Боруссия» Дортмунд – 15,8%;
4. «Айнтрахт» – 4,4%;
5. «Штутгарт» – 2,9%;
6. «РБ Лейпциг» – 2,5%.
Баҳром Бобонов
Редактор